“АMKODOR AGROTEXMASH” АЖга саёҳат

“Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” факультети “Сув хўжалиги мелиорация ишларини механизациялаш” таълим йўналиши 1-курс талабалари билан “Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” кафедраси ўқитувчилари И.Худаев ҳамда С.Холовалар “Аmkodor agrotexmash”  АЖга саёҳат уюштирилди. Бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотлар натижаси сифатида 2021 йилга қадар қишлоқ ва сув хўжалиги техникаларни ишлаб чиқаришни тўлақонли йўлга қўйиш мақсадида, заводда изчил ҳаракатлар олиб борилмоқда. Маҳаллийлаштириш даражасини 30% дан ошириш, ишлаб чиқарилган техникаларга хизмат кўрсатиш каби масалаларга нисбатан олиб борилаётган сайъ ҳаракатлар шунингдек, ёш кадрларга қўйилаётган талаб, лойиҳалаштириш ишлари рақобатбардош қишлоқ ва сув хўжалиги техникаларини ишлаб чиқаришдаги ишларнинг дебочасидир.

Ҳозирги кунда кафедранинг “Аmkodor agrotexmash" АЖда филиали ташкил қилинган. “Сув хўжалиги мелиорация ишларини механизациялаш” таълим йўналиши 1-курс талабалари кафедра филиалига ажратилган махсус замонавий ахборот технологиялари  билан жиҳозланган ўқув хонаси ҳамда бугунги кунда корхонада ишлаб чиқарилаётган машина механизмлар билан, корхонанинг йиғув цехи фаолияти билан бевосита яқиндан танишдилар. Кафедра ўқитувчилари ҳамда корхона мутахассислари томонидан ишлаб техникаларнинг назарий ва амалий аҳамияти очиб берилди ва талабаларда катта таассурот қолдирди.

“Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” кафедраси стажёр-ўқитувчиси  Сарвиноз Холова ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов