VII Миллий кутубхона ахборот ҳафталиги "Инфолиб Узбекистан - 2018"
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги№-ПФ-5349-сонли “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора - тадбирлари тўғрисида»ги фармонига асосан 2018 йил 15 октябрда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида машҳур педагог ва китоб тарихчиси Евгений Карлович Бетгерга бағишланган “INFOLIB - 2018” VII – Миллий ахборот - кутубхона ҳафталиги ўз ишини бошлади. Кўпчилик китобсеварлар ва адабиёт-шунослар яхши билишадики, Е. К. Бетгер 1924 йилда республикамиз Асосий кутубхонасининг директори бўлган ва 1953 йилда (594 жилддан) иборат бўлган илмий ишлардан бўлмиш “Туркистон тўплами”нинг муаллифи бўлиб ҳисобланади. Ушбу тўпламнинг ягона нусхаси Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг нодир ва ноёб нашрлар фондида сақланади. Миллий ахборот - кутубхона ҳафталигининг очилиш маросимида табрик сўзи билан Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Л. Тангриев, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори А. Абдуазизов, Ўзбекистон миллий академик драма театри директори, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Фатхулла Маъсудовлар чиқдилар. Маърифий ҳафталик “Бетгерлик ўқишлари - 2018” мавзусидаги конференциянинг ўтказилиши билан бошланди. Унда Ўзбекистон Республикасининг 200 ортиқ ахборот - кутубхона ташкилотлари мутахассислари ишти-рокидаги “Давра суҳбати” бўлиб ўтди. Ахборот – кутубхона ҳафталигининг асосий мақсадларидан бири, деб таъкидлаб ўтди Миллий кутубхона директори бу - ахборот маданияти даражасини ошириш, республикамизнинг маданий меросини сақлаш ва тарғиб қилиш, янги ва замонавий инновацион ҳамда таълим технологияларини тадбиқ этиш ва тажриба алмашишдан иборатдир. Республикамизнинг Ахборот - ресурс марказлари вакиллари ахборот-кутубхона коммуникациялари соҳасида эришилган ютуқлар тўғрисидаги маърузалар билан чиқиш қилдилар. Бундан ташқари Миллий кутубхонанинг залларида турли ижодий учрашувлар, тақдимотлар, семинарлар бўлиб ўтмоқда. Шулардан бири, “Китоб – инсон маънавиятининг кўзгусидир” номли семинарнинг ўтказилиши бўлди. ТИҚХММИ Ахборот-ресурс маркази ходимлари турли секциялардаа қатнашиб, ахборот-библиографияга оид билим ва малакаларини ошириш бўйича ўтказилаётган тадбирларда, яъни кўргазмалар, семинарлар ва тақдимотларда фаол иштирок этмоқдалар.
“INFOLIB - 2018” VII – Миллий ахборот - кутубхона ҳафталиги 20 октябрга қадар давом этади ва Миллий кутубхонанинг эшиклари 6 кун давомида барча китобсеварлар ва адабиётшунослар учун очиқ бўлади.
АРМ рахбари в.б.Ахмедова Махбуба Хикматовна
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов