Кутилган жойда кутилган тадбирлар, натижалар ва тақдирлаш маросими

2019-йилнинг 11-17-ноябр кунлари Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида "Ёшлар ҳафталиги 2019" лойиҳаси амалга оширилди ҳамда ажойиб тадбирлар бўлиб ўтди. “Ёшлар ҳафталиги 2019” лойиҳаси институт раҳбарияти билан ҳамкорликда Ёшлар иттифоқи институт бошланғич ташкилоти томонидан ўтказилди. Иккинчи бор ташкил этилаётган “Ёшлар ҳафталиги” талабаларининг интилувчанлиги, ташаббускорлигини ва ташкилотчилик фаолиятини янада ривожлантириш бўйича, бешта муҳим ташаббусни ўзида қамраб олган ҳолда ижодкорлар билан учрашув, рассомчилик, дизайн, амалий санъат боʼйича танлов ва кўргазмалар, карвин санъати, "The Cover Up” ва “Актёр шоу" танловлари, “Innoday” инновацион ишланмалари, ёш олимлар кўргазмалари, "Мунозара-дебат” ўйинлари, китоб тақдимотлари, спорт мусобақалари, "нима?қачон? қайерда?" ўйини, қизлар учун алоҳида тадбирлар, рус гуруҳдаги талабалар учун алоҳида тадбирлар ҳамда давра суҳбатлари ташкил этилди.

Барча тадбирларда институтда таҳсил олаётган талабалар, профессор-ўқитувчилар, таниқли илм-фан арбоблари, санъат йўналишида ижод қилаётган ижодкорлар, оммавий ахборот воситалари ҳодимлари иштирок этдилар. Ҳафталикнинг ҳар бир кунида алоҳида дастур асосида тадбирлар ўтказилди, талабалар турар жойидаги талабалар қамраб олинди. Жамоат ташкилотлари биргаликда фаолият олиб боришди. Институт Касаба уюшмаси қўмитаси, Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти, институт Хотин-қизлар қўмитасининг ҳамкорлиги институт ёш ҳодимлари ҳамда декан муовунларининг ҳам аввалгиданда фаоллашишига сабаб бўлди.Институт раҳбарияти, Институт Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан талабалар учун муносиб ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишлари олиб борилди. Ёшлар ҳафталиги доирасида танловлар ва лойиҳаларда ғолиб бўлганлар, ҳафталикда фаол иштирок этганлар институт ректорининг диплом, фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Барча факултетларда таълим олувчи талабалар қамраб олинди, 21 дан ортиқ тадбирлар, танловлар дастурга киритилди. Тақдирлаш маросими Мустақиллик майдони ёнидаги муҳташам Ёшлар ижод саройида ўтказилди.

17-ноябр Халқаро талабалар кунига бағишлаб концерт дастури тайёрланди ва йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди. ҚВЗ чиқишлари намойиш этилди. Барча ғолиб бўлган талабалар институт ректорининг махсус, фойдали совғалари билан тақдирландилар. Албатта, дипломлар ва сертификатлар бу нисбий тушунча. Кимнидур ёдимиздан чиқарган бўлсак бу ташлилий ишларнинг хатосидир. Катта тадбирларда ҳам кичик хатолар бўлади. Лекин, анча бўлмаса озроқ ўшиш бор. Камчиликларни тўғрилаймиз албатта, яқин кунларда. Бугун талабалар куни институтимиз талабалари учун Мустақиллик майдонида бошланди. Муҳими кайфият ташкилий ишларда қатнашган талабалар кайфияти янги дўстлар, тажриба, энг муҳими талабалар қамрови ва ҳурсандчилиги. Барча Ёшлар ҳафталиги иштирокчилари номидан, ташкилотчилари номидан институт раҳбариятига, факултет деканлари ва декан муовунларига, институт Касаба уюшмаси қўмитасига, Жисмоний маданият ва спорт кафедрасига, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашига, Тошкент шаҳар Кенгашига, М.Улуғбек туман Кенгашига, Ёшлар ижод саройига, Ёшлар радиоси, Наврўз ФМ радиоси, Ориат-доно радиосига барчага миннатдорчилик изҳор этамиз.

Устозим айтган эди "Ҳаммани кўнглини бирдек олаолмайсиз ва ҳар қандай тадбирда албатта кичик камчиликлар бўлади" -деб, шундай экан ҳаракатдан тўхтамаймиз. Совға учун, қандайдир оддий қоғоз учун ёки тақдирлаш учун эмас, одам жамиятда ўз ўрнини топиши учун бундай ишларга бош қўшиши кераклигини барча тенгдошларимиз англаши лозим. Факултет талабалари билан иштирок этган бўлсангиз бу сизнинг вазифангиз ҳамда факултет шани учун курашишингиз эди. Бунда умумийликни кўриш керак холос. Янги ўқув ҳафтаси бу ўқув ҳафтасидир барчага омад ва яхши кайфият. Лекин, тан олиш керак организаторларга гап йўқ, раҳмат барчага. Кейинги тадбирларда ҳам фаоллик кутиб қоламиз.

Ёшлар ҳафталигидаги умумий натижалар қуйидагича:

24 та лойиҳа ва тадбирлар, Қамров даражаси 25 %

1-ўрин СХТЕ ва Б факултети декани, декан муовинлари ва факултет ёшлар етакчисига

2-ўрин ҚХМ факултети декани, декан муовунлари ва факултет ёшлар етакчисига

3-ўрин ҚСХЕТ факултети декани в.в.б, декан муовунлари ҳамда факултет ёшлар етакчисига насиб бўлди. Ғолибларни табриклаймиз. Олдинда талабалар карнавали.

Институт ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов