Сув омборлари ва уларнинг хавфсизлиги бўйича муаммоли маъруза

2019 йил 15 ноябр куни 5141100-Гидрология (сув омборларида) йўналиши 4 ва 2 -босқич талабалари  “Давсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосари З. Ирисбоев иштирокида “Ўзбекистондаги мавжуд сув омборлар ва уларнинг хавфсизлиги” мавзусида муаммоли маъруза ўтказилди. Маърузада сув омборлари ва уларнинг хавфсизлигини олдини олиш чора - тадбирлари тўғрисида гапирилди. Бундан ташқари бевосита ишлаб чиқариш жараёнида олинган мультимедияли видео лавҳалар намойиш этилди.

Г ва Г кафедраси ассистенти Г.У. Жумабаева ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов