Қумқўрғон агросаноат техникумидаги тадбир
Бундан уч йил аввал давлатимиз раҳбари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг олий минбаридан Ўзбекистоннинг туб ислоҳотларни амалга ошириш бўйича қарори қатъий эканини таъкидлаган эдилар. Ўтган йиллар давомида бу фикр ўз исботини топиб келмоқда. Хусусан, жамиятни сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий модернизация қилиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Натижада янги Ўзбекистон шаклланмоқда. Янги Ўзбекистоннинг мутлақо янги сурати ва сийрати кўз олдимизда юз очмоқда. Бу дегани, албатта, янги ислоҳотлар, янги талаблар, янги вазифалар, янги масъулиятлар деганидир. Бугун кўряпмизки, мамлакатимиздаги демократик ўзгаришлар ортга қайтмайдиган тус олди, халқимизнинг салоҳияти ўсмоқда, фикрлари янада теранлашмоқда, янгиликларни қабул қилувчи эмас, уларнинг яратувчисига айланмоқда.
Институтимиз ҳузуридаги Қумқўрғон агросаноат техникумида бугун 17.11.2020да “Янги Ўзбекистонга янгича дунёқараш” шиори остидаги ўтказилган тадбирда ҳам ана шу руҳ ҳукмронлик қилди. – Бугунги кунда биз, ёшларга Давлатимиз раҳбари томонидан барча имкониятлар ва имтиёзлар яратиб берилмоқда. Фақатгина биз улардан оқилона ва унумли фойдаланишимиз лозим. Бизга ишонч билдирилмоқдами, демак биз ҳам масъулиятни ҳис қилган ҳолда билим олишимиз, ҳунар ўрганишимиз орқали юртимиз тинчлиги, Ватанимиз тараққиётига ҳисса қўшмоғимиз даркор, – дейди “Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиби Сухроб Ҳайдаров.Тадбирда “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” ғоясини мужассам этган шеърлар, куй ва қўшиқлар ижро этилди. Спорт саройида ёш спортчиларнинг турли кўргазмали чиқишлари ҳам намойиш этилди. Тадбирда ёш ижодкорлар ва спортчилар ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида ўтказилётган маърифий-маданий тадбирлар туман бўйлаб давом этмоқда.
ТИҚХММИ матбуот хизмати