Таълим сифатини ошириш йўлидаги ҳамкорлик

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги видеоселектор йиғилиши, шунингдек Президентимизнинг “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманидаги 51-сонли мактаб билан таълим сифатини ошириш бўйича тизимли ишларни амалга оширмоқда. Жумладан, ҳозирда мактабдаги таълим-тарбия жараёни ва мавжуд шарт-шароитни ўрганиш, фан ўқитувчиларини билими ва салоҳиятини ташхис қилиш ва мавжуд муаммоларини аниқлаш, уларни малакасини ошириш ва методик ёрдам кўрсатиш, шунингдек, таълим сифатини ошириш бўйича “Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” факультети 51-сонли мактаб билан биргаликда “Йўл харитаси”, ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилди.

 ТИҚХММИ матбуот хизмати