Тошкент Политехника музейига ташриф
"Қишлоқ ва сув хўжалигида энергия таъминоти" факультетида таҳсил олаётган 3-босқич 302а-гуруҳ талабаларини 2020 йил 18 февраль куни “Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедраси доценти Ў.Халиқназаров бошчилигида Тошкент Политехника музейига ташрифни амалга оширилди.
Талабалар музейнинг ташкил қилиниши ва ҳозирги пайтдаги фаолияти билан тўлиқ танишиб чиқди. Талабаларга музей ходимлари томонидан қадимда техникаларнинг пайдо бўлиши ва ҳозирги дунёнинг энг нуфузли компаниялари даражасига етган машина ишлаб чиқарувчи компанияларнинг автомобиллари билан танишиб чиқишди. Ўзбекистоннинг мустақилликка эришгандан кейин автомобил ишлаб чиқаришни 1996 йилдан бошлаган ва “UzDaewooAuto”, “UzAuto Motors”, “СамАвто” “GM O’zbekiston” каби автомобил ва уларнинг эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқарувчи корхоналарининг ишлаб чиқарган автомобиллари ҳамда уларнинг ишлаб чиқариш тарихи билан танишишди.
Энг қизиқарлиси шундаки, “ТУРИН ПОЛИТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ” талабалари томонидан ишлаб чиқилган Спарк автомобилининг электромобил қилиб ишлангани ва ҳар хил турдаги атомобилларнинг 3D, 5D форматдаги анимациялари билан яқиндан танишдилар.
Талабаларга музейдаги автомобиллар ва уларнинг макетлари катта таассурот қолдирди ҳамда автомобилларга бўлган қизиқишлари янада ортди.
Бу музейга ташриф уюштиришда бизга яқиндан ёрдам берган Тошкент политехника музейи ходимларига ва институтимиз раҳбариятига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз!
ЭТваЭЖФ кафедраси доценти Ў. Халиқназаров ахбороти
Институт матбуот хизмати раҳбари Р. Жуманиёзов