Ўзбекистонда  рақамли  иқтисодиёт     технологиларининг самарадорлиги

Хабарингиз бор, Ҳаракатлар стратегияси қабул қилиниб, бешта муҳим соҳа бўйича ҳар йили йил номлари Юртбошимиз томонидан эълон қилинмоқда. Ўтган даврда 2020 йил–Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили бўлган бўлса, 2021-йил "Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" деб эълон қилинди. 2020 йилда пандемия туфайли кўп бажариладиган ишларимиз ҳали олдинда.

Шундан энг муҳими бу "Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш" масаласидир.  Бугун 2021 йил 18 феврал куни Тошкент ирригатсия ва қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш муҳандислари институти Халқаро анжуманлар залида "Менежмент" кафедраси ташаббуси билан  "ЎЗБЕКИСТОНДА  РАҚАМЛИ  ИҚТИСОДИЁТ     ТЕХНОЛОГИЛАРИНИНГ САМАРАДОРЛИГИ" мавзусида Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси  академиги Саидахрор Гулямов билан СХТЕ ва Б факултети профессор-ўқитувчилари, докторантлар, магистрантлар ва талаба-ёшлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Йиғилишда устоз Саидахрор Гулямов ўз маърузаси билан иштирок этиб, бугунги кунда рақамли иқтисодиёт соҳаси Республикамиз иқтисодиёт тармоқлари учун муҳимлиги тўғрисида сўз юритди.

Академик Саидахрор Гулямов интеллектуал салоҳиятни ошириш, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, ёшлар бандлигини таъминлаш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш каби мавзуларда ўз фикрларини билдирди. Талаба-ёшлар ва йиғилганлар билан мулоқот қилиб, савол-жавоблар ўтказилди. Шунингдек, факултет раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилар Академик ташрифи учун ўзларининг самимий миннатдорчилигини билдиришди.  Факултетда яна кўплаб шундай учрашувлар ташкил этилиши белгилаб олинди.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати