Мустақил таълим ва инновация
"Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш" кафедраси ташаббуси билан талабаларнинг илмий салоҳиятини ошириш ҳамда иқтидорли талабаларни соҳа бўйича илмий янгилик ва инновацияларни яратишга йўналтириш устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Шу сабабли талабаларнинг қизиқишларини ва шу соҳага бўлган интилишини инобатга олиб, Туркия давлати “Йилдирим” фирмасининг “Агробесттеч” МЧЖ ташкилотининг раҳбари Матякубов Жасур Бахтиёрович таклиф қилинди. "Гидромелоратсия” факултети ,,Сув хўжалигида инновацион технологиялар ва улардан фойдаланишъ йўналиши 307-гуруҳ талабаларига суғориш тизимларининг энг янги техника ва технологиялари тўғрисида маълумот берилди. “Агробесттеч” компанияси ҳозирда Ўзбекистондаги томчилатиб суғориш ва ёмғирлатиб суғориш усулларини жорий қилиш, фермерларга тавсиялар бериш билан шуғулланади.
Талабаларга томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш усуллари жараёнлари тўғрисида тўлиқ маълумот берилди. Талабалар суғоришдаги энг сўнги инновацион ускуналар билан таништирилди. Шунингдек. талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
Учрашув савол ва жавоб тариқасида бўлиб ўтди. Тадбир талабаларда катта қизиқиш уйғотиб бу каби тадбирларни кўпроқ ташкил этиш ва талабалрга илмий фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни кенгроқ тушунтириш айтиб ўтилди. Бундай тадбирлар кафедраларда давом этмоқда.
ГМТФ кафедраси ассистенти Н.Гадайев ахбороти.
ТИҚХММИ матбуот хизмати