Ватанга бахшида шоир шуури

2021 йил 17 март куни "Гидромелиорация" факультети “Сув таъминоти муҳандислик тизимлари” таълим йўналиши 106-гуруҳ талабалари ҳамда гуруҳ мураббийси Г.Ахмеджанова ҳамроҳлигида Абдулла Орипов хотирасини ёдга олиш ва зиёрат қилиш мақсадида “Адиблар хиёбони”га ташриф буюрдилар.

 

Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Абдулла Орипов ҳаёти ва ижоди, шеъриятини талқин этиш, ўрганиш мақсадида маънавий–маърифий тадбир ўтказилди. Шоирнинг адабий меросидан авлодларимиз кўп йиллар маънавий озиқ олишига шубҳа йўқ. Талабалар Абдулла Орипов шеърларини ёддан ўқиб хушнуд этдилар. Ташриф кўтаринки ва адабий руҳда бўлиб ўтди.

 

 ТИҚХММИ матбуот хизмати