Тошкент музейига саёҳат

Мамлакатимизда истиқлол йилларида миллий музейларни ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ишлар таҳсинга сазорордир.  Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “Қишлоқ ва сув хўжалигида энергия таъминоти” факультетининг профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлар Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси Ўзбекистон тарихи давлат музейиннг Тошкент музейига ташриф буюришди. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Ўзбекистон тарихи Давлат музейи Марказий Осиёда 120 йилдан ортиқ тарихга эга, энг улкан ва кўҳна илмий-маърифий муассаса ҳисобланади. Экспозициядан ўрин олган экспонатлар Ўзбекистоннинг Шарқ цивилизациясининг қадимий ўчоғидан бири бўлганидан дарак беради.

Музей шунингдек ўзбек халқи тарихининг муҳим босқичларини акс эттирган ноёб архив материаллар, қўлёзмалар, тарихий ҳужжатлар, фотоматериалларга эга. Ҳайкалтарошлик, рассомчилик, кулолчилик, шиша санъатининг бетакрор намуналари турли даврдаги эстетик тасаввур тарихига баҳо бериш имкониятини беради. Тошкент шаҳри музейи 2200 йиллик тарихга эга бўлган ҳудуднинг қадим ўтмиши, урф-одат ва анъаналари, илм-фани, маданияти ва санъатини ўзида акс эттиради. Ҳозиргача бу ерда мингга яқин экспонатлар тўпланган. Музей фондини бойитиш изчил давом эттирилмоқда. 

        

“Қишлоқ ва сув хўжалиги

энергия таъминоти” факультетининг  Ёшлар

 билан ишлаш декан ўринбосари О.Ҳабибуллаев

ТИҚХММИ  матбуот  хизмати