Хоразмга саёҳат
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 - йил 7 -февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сонли қарорига асосан, “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан навбатдаги саёҳат Хоразм вилоятига уюштирилди. Бу тадбирда Институтимиз раҳбарияти ва касаба уйшмаси қўмитси тавсиясига кўра "Ирригация ва мелиорация" кафедраси доценти Адҳам Маматалиев ва "Ер ресурсларини бошқариш" факултети декани муовини Ваҳобжон Аҳмадалиевлар иштирок этдилар. Улар саёҳатчилар гуруҳида Урганч ва Хива шаҳарларидаги диққатга сазовор бўлган тарихий обидалар, ёдгорликлар ва музейлар билан танишиш имкониятига эга бўлдилар. Қадим Хоразмнинг осори атиқаларини ҳилан танишиш ҳар бир фуқарога олам-олам қувонч бахш этиши муқаррардир.
Институт матбуот котиби: Раҳимбой Жуманиёзов