Илмий-ўқув маркази” га ташриф
2021 йил 19 апрель куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг “Мелиорация ва суғорма деҳқончилик” ва “Сув тежамкор суғориш технологиялари” йўналиши биринчи босқич магистрлари институтимизнинг Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган “Илмий-ўқув маркази” га ташриф буюришдилар. “Ирригация ва мелиорация” кафедраси профессор С. Х. Исаев раҳбарлигида магистрларга Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури ва Европа Иттифоқининг «Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш» дастури доирасида амалга оширилаётган «Техник салоҳиятни мустаҳкамлаш» лойиҳаси доирасида қурилган “Сув тежовчи технологиялар (томчилатиб, ёмғирлатиб, тупроқ остидан ва лизиметрик)” тажриба ўтказиш бўйича ўқув илмий маркази шароити билан таништирилди.
ТИҚХММИнинг Илмий ўқув маркази билан танишиш жараёни
Лизиметр участкасини кўриниши
Ёмғирлатиб суғориш технологияси билан танишди.
Ёмғирлатиб суғориш шлангларини уланиш жараёнини кўздан кечирилди.
Лизиметрда сизот сувлар сатҳини ўлчаш жараёни билан танишди.
“Ирригация ва мелиорация” кафедраси профессори С.Х.Исаев ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати