Улуғ шоир хотираси абадий

Куни кеча “Гидромелиорация” факультети “сув хўжалигида инновацион технологиялар ва улардан фойдаланиш” таълим йўналиши 307-гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийи Санобар Дўстназарова бошчилигида институтда янги очилган Абдулла Орипов номидаги ёшлар боғи ва музейига ташриф буюришди. Ташриф давомида музейдан ўрин олган, улуғ шоирнинг ҳаёти ва ижодига оид нодир экспонатларни талабалар катта қизиқиш билан томоша қилишди. Шоирнинг бюсти, орден ва медаллари, либослари, шоир ручкаси, қўлёзмалари ва оилавий суратларини томоша қилар экан, талабалар шоирнинг олтин меросига ўзларининг қизиқишларини сўзлари орқали ифода этишди.

Хусусан, гуруҳнинг иқтидорли талабаларидан Азизбек Ҳасанов шоир ҳаёти ҳақида, Мустақилликка эришгунга қадар шоирнинг ижодий қийинчиликлари тўғрисида гапириб, сўзининг охирида шоир қаламига мансуб “Ўзбекистон – Ватаним маним” шеърини ифодали ўқиб берди. Талабалар музейдан катта таассуротлар билан қайтишди.

 

“Гидромелиорация” факультети 307-гуруҳ мураббийи С.Дўстназарова ахбороти

ТИҚХММИ матбуот хизмати