Президент ташаббуси амалда

Юртимизда ёшларга бўлган эътибор давлат сиёсати  даражасига кўтарилган. Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта ташаббуслардан  бири – ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб  қилишга  қаратилгандир. Ушбу ташаббусдан руҳланган «Гидравлика ва гидроинформатика» кафедраси профессор – ўқитувчилари «Гидромелиорация» факультети талабалари ўқув – дала  амалиётини ўтаётган  жойга  ташриф буюрдилар.  Талабалар билан китобхонлик  тўғрисида қизғин суҳбат ўтказилди.  Суҳбат сўнггида кафедра қошида фаолият юритаётган «Эврика» талабалар илмий  жамиятининг фаол ва иқтидорли  талабаларига ташаккурномалар тақдим этилиб, ўзбек ва жаҳон  адабиёти  дурдоналаридан  сараланган асарлардан совға  қилинди.

Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов