“Гидротехника қурилиш” факультети мураббийлар кенгаши раиси ҳисоботи

2020 йилнинг 17 июнь куни институтда 2019-2020 ўқув йилида маънавий-маърифий ва аҳлоқий-тарбиявий ишлар юзасидан “Гидротехника қурилиши” факультети мураббийлари кенгаши раиси Ў.А.Қаххаровнинг ҳисоботи эшитилди. Мазкур ҳисобот йиғилишида факультет декан бошчилигида барча мураббийлар ҳамда факультетда таълим-тарбияга масъул кишилар иштирок этишди. Ҳисобот йиғилиши ZOOM платформаси орқали масофадан туриб амалга оширилди. Шунингдек, мазкур йиғилишда институт Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори  Р.Қ.Чориев,  институт Бош мураббийси З.К.Исмоилова, Институт хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Хафизова, Институт Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти раиси А.Бердимуродов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи З.Ҳайдаров ҳамда бошқа факультетларнинг бош мураббийлари иштирокэтди.

Кун тартибидаги муҳокама этилган масала якунланаётган ўқув йилида “Гидротехника қурилиши” факультетида ёшлар билан ишлаш, маънавий-маърифий ва ахлоқий-тарбиявий ишларнинг амалга оширилганлиги ҳолати ҳамда мазкур йўналишда қилинган ишлар сарҳисоби бўлди. Ҳисоботда факультет бош мураббийи томонидан ёшлар билан ишлаш, маънавий-маърифий соҳада амалга оширилган ишлар, гуруҳ мураббийларининг йил давомидаги фаолияти, пандемия шароитида мураббийларнинг талабалар билан масофадан туриб ишлашида эришилган ютуқлари ва йўл қўйилган камчиликлар тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтилди.

Ҳисобот эшитилгандан сўнг жараён савол-жавоб тарзида давом этиб, Ёшларбилан ишлаш бўйича проректор Р.Чориев, институт Бош мураббийи З.Исмоилова, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи З.Ҳайдаров, институт Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси А.Бердимуродов, Институт Хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Ҳафизовалар томонидан берилган саволларга жавоб берилди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати