Карталар қай тарзда яратилади?
“Геодезия ва геоинформатика« кафедраси ўқитувчиси Жураев Абдулла «Кўчма машғулот» ташкил қилиш графиги асосида »Ер ресурсларини бошқариш« факультети 3-курс 1-гуруҳ талабалари билан “Табиий карталарни лойиҳалаш ва тузиш» фанидан амалий машғулотларни ишлаб чиқариш билан узвий боғлаб, соҳадаги инновацион ютуқлардан хабардор бўлиш мақсадида «ГеоинфорумКадастр» ДУК га ташриф буюришди.
Талабалар ўқув-танишув саёҳати мобайнида бу ерда карталарнинг қай тарзда яратилиши, ходимларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Бу каби ўқув-танишув саёҳатларидан кўзланган мақсад талабаларнинг олаётган назарий билимларини бевосита амалиёт билан боғлаш ҳамда уларнинг кўникмасини оширишдир. Ўқув машғулотларида берилаётган билимларни мустаҳкамлаш, ишлаб чиқариш ва фаннинг ўзаро интеграциясини янада мустаҳкамлаш мақсадида уюштирилган ушбу сафар талаба-ёшларда катта таассурот қолдирди. Шунингдек, «ГеоинфорумКадастр» ДУКнинг барча ходимларига факультет номидан ўз миннатдорчилигини билдиришди.
«Геодезия ва геоинформатика» кафедраси ассистенти А.Жураев ахбороти
Институт Матбуот хизмати раҳбари Р. Жуманиёзов