Одамийлик мезони меҳр-мурувватда
Маълумки, мамлакатимизда яшаётган ҳар бир инсон қалбида инсонийлик, меҳр-мурувват, бағрикенглик каби ижобий хислатлар жой олгани ҳеч кимга сир эмас. Ҳа, албатта, қайси юрт вакили бўлишимиздан қатъи назар тангри томонидан яратилган ҳар бир инсон учун ўз мурувватимизни аямаслигимиз ҳам ижобий хислатларимиздандир.
Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами нишонланаётган бир вақтда бу каби хайрли тадбирларни уюштириб туриш ўз навбатида савобли ишларнинг бир кўриниши десак, муболаға бўлмайди.
Ҳеч кимга сир эмаски, ҳар йили ушбу улуғ айём арафасида шу каби хайрли тарғибот тадбирларини уюштириш анъанага айланган. Хусусан, “ГИМ” факультети Ёшлар иттифоқи фаол талабалари 15 январь куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Лашкарбеги” маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюриб, у ерда истиқомат қилаётган мехрга муҳтож қариялар ҳолидан хабар олишди.
ГИМ факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари О.Рўзибаев ахбороти
Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов