Халқаро конференцияда

Геоахборот тизими (ГАТ) технологияси соҳасини ривожлантиришнинг долзарб муаммолари ва ечимлари мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференциянинг 2019 йил 22-23 октябрь кунлари Мирзо Улугбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида бўлиб ўтиши муносабати билан Европанинг ҳамкор университетлари: Обуда университети (ОУ), Венгрия, Парис Лодрон университети (ПЛУС), Залсбург, Австрия, Қироллик технология университети, Стокголм, Швеция, Лейбнитс Ўтиш даври иқтисодиёти мамлакатларида қишлоқ хожалигини ривожлантириш институти (IАМО), Германиядан бир қатор меҳмонлар институтимизга ташриф буюришди. Австриянинг Залсбург университетидан ташриф буюрган профессор Эрика Бласчке томонидан институтимизнинг бир қатор профессор-ўқитувчиларига илмий ишларни қандай қилиб нашр қилиш ҳақида семинар ташкил этилди.

Институт матбуот хизмати раҳбари Р. Жуманиёзов