4 курс талабаларининг учрашуви
Ишлаб чиқариш корхоналари раҳбар ва мутахассислари билан муаммоли маърузалар ташкил қилиш бўйича режага асосан “Гидромелиорация ишларини механизациялаштириш” факультети, СХМИМ таълим йўналиши 4-курс талабалари “Мелиомашлизингсервис ” МЧЖ “Сервис ва мониторинг бўлими” бошлиғи Н.И.Аллаберганов билан учрашдилар. Н.И.Аллаберганов 2019 йилда лизинг йўналишида амалга ошириладиган устувор вазифалар ҳамда «Мелиомашлизингсервис» масъулияти чекланган жамияти томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида талабаларга маълумот берди.
“Мелиомашлизингсервис” шўъба корхонасидан фарқли ўлароқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 октябрдаги “Ўзмелиомашлизинг” давлат унитар корхонаси фаолиятини янада ривожлантириш тўғрисида”ги 3313-сонли қарори билан қайта ташкил этилган “Мелиомашлизингсервис” масъулияти чекланган жамияти ўзининг иш фаолиятини янада кенгайтирган ҳолда нафақат мелиоратив техникаларга замонавий сервис хизмат кўрсатишни балки хорижий мамлакатлардан лизингга олинган мелиоратив техникаларга керакли бўлган эҳтиёт қисмлар билан асосий ва ҳудудий филлиаллардаги омборхоналарни тўлдириш ҳамда Республикадаги мавжуд давлат унитар корхонаси ва ирригация тизими бошқармаларининг эҳтиёжлари асосида арзон ва сифатли эҳтиёт қисмлар ва мойлаш маҳсулотларини етказиб бериш бўйича бир қатор ижобий ишларни амалга ошириш режалаштирилган. Ўзаро савол-жавоб тарзида ўтказилган маъруза талабаларда катта таассурот қолдирди
“Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” кафедраси стажёр-ўқитувчиси Сарвиноз Холова ахбороти
Институт матбуот котиби Рахимбой Жуманизёзов