"Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш" шиори остида маънавий - маърифий тадбир

"Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти" факультетининг "Электротехника ва мехатроника" кафедраcи ўқитувчилари Баратов Р.Ж., Денмухаммадиев А.М., Шоюсупов Ш.А., Джалилов А.Ў., Чўллиев Ё.Э ва Пардаев А.И. лар 2020 йил 17 ноябрь куни Ўрта чирчиқ туманидаги "Чангтепа" ва "Чегара" МФЙ да "ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН - ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ" шиори остида маънавий - маърифий тадбирлар ўтказишди. Ушбу тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган 5 та ташаббус доирасидаги маънавий-маърифий, маданий, спорт тадбирлари ва оммавий тадбирлар ҳам ташкил этилди ҳамда Ўрта чирчиқ туманидаги 14 ва 56  мактаб ўқувчилари ўртасида “Викторина” ўтказилиб ғолиблар совғалар билан тақдирланди.

 

                  ТИҚХММИ матбуот хизмати