Уч фазали асинхрон двигателлар
Бугун 19 ноябр 10.00 да институтимизнинг 8 маърузалар залида Электротехника ва мехатроника кафедраси катта ўқитувчиси Нуралиев Алмухан Калпакбаевич Уч фазали асинхрон двигателлар мавзусида Очиқ маъруза ўқиди. Маъруза ўқитувчи талабаларга: Асинхрон двигателни ишга тушириш, Асинхрон моторнинг юклама режимидаги вектор диаграммаси, Фаза роторли асинхрон двигателни ишга тушириш, Қисқа туташтирилган роторли асинхрон моторни ишга тушириш ҳамда Уч фазали асинхрон двигателни бир фазали электр тармогига улаб ишга туширишларни бирма-бир тушинтириб ўтди. Маъруза сўнгида талабалар билан мавзу бўйича савол-жавоблар ўтказилди ва кафедра доцентлари маъруза бўйича ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар.
Ўқув-услубий бошқарма услубчиси Мафтуна Тошева ахбороти