Устоз-шогирд анъанаси давомийлигини мустаҳкамлаш
Давлатимиз раҳбари “Ўқитувчилар ва мураббийлар куни” муносабати билан сўзлаган нутқида устозларимизни байрам билан самимий табриклаб, “Дарҳақиқат, миллионлаб фарзандларимиз қалбига илм-фан зиёсини сингдириб, уларни ел-юртга муносиб инсонлар етиб тарбиялаётган заҳматкаш ва олижаноб устозларимизга ҳар қанча таҳсинлар айтцак, арзийди” деб еътироф етди ва кейинги йилларда юртимизни ҳар томонлама тараққий еттириш, янги Ўзбекистонни яратиш мақсадида барча соҳалар қатори таълим тизимида ҳам туб ислоҳотлар олиб борилаётганига тўхталиб, “Биз кенг кўламли демократик ўзгаришлар, жумладан, таълим ислоҳотлари орқали Ўзбекистонда янги Уйғониш даври, яъни Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишни ўзимизга асосий мақсад қилиб белгиладик.
Бу ҳақда гапирар еканмиз, аввало, учинчи Ренессанснинг мазмун-моҳиятини ҳар биримиз, бутун жамиятимиз чуқур англаб олиши керак” - деб таъкидлаб ўтдилар. Шу мақсадда Институтимизда ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда, жумладан, 19 декабр куни “Ер ресурларини бошқариш” факултети ёш стажёр ўқитувчилари билан Ўқув ишлари бўйича проректори техника фанлари доктори, профессор Х.Б.Aлимович ва факултет декани билан самимий учрашув ташкил етилди. Учрашувда факултетнинг 7 та ёш стажёр ўқитувчилари қатнашиб ва "Устоз шогирд" тизимини ривожлантириш ва маъруза дарсларига биргаликда қатнашиб ёшларни билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш бўйича маслаҳатлар берилиб йўл харитаси тузилди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати