ОТМ – маҳалла ҳамкорлиги лойиҳалари амалда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938 сонли Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4602-сон Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 10 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 367-сонли қароларида белгиланган устувор йўналишларни бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий тадқиқот интситутининг “Оила ҳуқуқи ва гендер тенглиги” бўлими томонидан “Оилада зўровонликни олдини олиш” ва “Обод ва хавфсиз маҳаллани шакиллантиришда томорқа маданиятини ривожланиришнинг илмий назарий асосларини  ишлаб чиқиш” мавзуларида  қисқа муддатли илмий лойиҳаси (2020 йил ноябрь – 2021 йил апрель) да институтимиз томонидан Хотин-қизлар масалалари бўйича Кенгаш раиси п.ф.д,профессор З.Исмаилова, Қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти хотин-қизлар масалалари бўйича масъул т.ф.н.,доцент в.б. Н.Ҳолиқовалар  иштирок этиб келмоқдалар. Улар томонидан лойиҳа лоирасида “Бахтли яшаш сири”, “Маҳаллаларда томорқа маданиятини риқожлантириш” мазулар юзасидан институтга бириктирилган маҳаллаларга  чиқиб оилалар билан учрашувлар, суҳбатлар ташкил этилди. 

 Бу учрашувларимиз Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятида яшаб турган оилалар билан ташкил этилди. Ташрифдан мақсад,  бир томондан оилали қизлар ва уларнинг оила аъзолари билан сухбат қилиш, бахтли яшаш сирлари билан ўртоқлашиш, қайнона-келин муносабатларида келинларнинг вазифалари ва бурчлари, эр-хотин муносабатлари, қолаверса келинларнинг ижтимоий, сиёсий, маданий ва маърифий қарашлари, ҳуқуқий саводхонлиги масалаларига оид болса, иккинчи томондан томорқаларидаги ерлардан қандай фойдаланиш, уларга экинларни, мевали дарахтларни экиш тартиби, маданияти ва уларни бахорга ерларни тайёрлашга хос бўлган  фикрлар билан  ўртоқлашиш бўлди. Бундай учрашувларни ташкил қилиш нафақат оила аъзоларига балким биз томонимиздан улар билан танишиш, муаммоларни ўрганиш, уларни бартараф этиш бўйича изланишлар олиб боришимизга турки бўлди десак муболақа болмайди албатта.  Лойиҳалар доирасидаги амалий натижаларни олиб борилаётган тадқиқот ишларимиз бўйича эришилган ютуқларда кўрамиз деган фикрда қоламиз.

ТИҚХММИ матбуот хизмати