Илм интилганга ёр

«Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари» мавзусидаги анъанавий XVIII – ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий–амалий анжумани ўз ишини бошлади. Анжуманниниг Сув хўжалиги масалаларида математик моделлаштириш усуллари ва ахборот технологияларини қўллаш номи остида фаолият бошлаган 9 - шўба ҳам дастурда белгиланган Б-214 аудиторияда Раис: проф.Худаяров Б., Ҳамраис: дотс. Мирзаев С., Котиба: дотс.Каримова Х. ларнинг раҳбарлигада кўтаринки руҳда давом этмоқда.

Барча иштирокчилар ўз маърузаларини тақдимот шаклида ҳимоя қилиш билан бирга берилган саволларга жавобларни доскада амалий ишлаш ёли билан кўрсатишмоқда. Бундан олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг ўз илмий ишларига қизиқиши юқори бўлаётганлиги кўришимиз мумкин.

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов