Миллий ғоя - мақсад қояси
Миллий ғоя – муайян миллат ҳаётига мазмун бахш этадиган, уни эзгу мақсад сари етаклайдиган фикрлар мажмуи. У миллатнинг ўтмиши, бугуни ва истиқболини ўзида мужассамлаштиради, унинг туб манфаатларини, мақсадларини ифодалайди. Миллий ғоя ўз моҳиятига кўра, халқ, миллат тақдирига дахлдор бўлган, қисқа ёки узоқ муддат ҳал этилиши керак бўлган вазифалар ва мўлжалларни ҳам акс эттиради.
ГИМ факультети “Гуманитар фанлар” кафедраси профессор ўқитувчилар Э. Қалқонов, М. Ҳакимова, М. Турдибоева ва Б. Муқимов томонидан 26 март куни Миллий ғоя фани бўича 1 -босқич олимпиадаси ўтказилди. Унда институтнинг 4-чи босқич бир гуруҳ талабалари иштирок этиб ғолибликни қўлга киритишди.
Олимпиаданинг биринчи босқичини кузатиш асносида шу нарсага амин бўлдикки, талабалар ўзларининг илмий салоҳиятларини тўла намойиш эта олишди. Уларнинг саволларга аниқ ва лўнда жавоб беришлари улар порлоқ истиқболининг даракчисидир.
ГИМ факультети «Гуманитар фанлар» кафедраси ассистенти Б. Муқимов ахбороти
Институт матбуот котиби Р. Жуманиёзов