ЛИБОС ХОС-У МОС БЎЛСИН
30 апрел куни 2- Талабалар турар жойи 3 - қават ва 4 - қават фоесида "Кийиниш маданияти" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Моделер Коко Шанел ҳам қизларнинг кийиниш маданияти ҳақида чиройли фикрлар қолдирган эканлар. Қизболани хунук жойи бу тиззаси эканлигини айтиб ўтган. Қизбола юбкани франсукий услубда яъни тиззадан 30 см узунликда бўлиши керак қиз бола кийиниш маданияти билан ибо ҳаёси, тарбияси билан ва ўзининг сирлилиги билан гўзалдир.
Бу уларнинг юриш-туриши ва кўриниши-кийинишида, муомаласида ўз ифодасини топади. Суҳбатни тарбиячи-педагог Азиза Хаитова, “Гидравлика-гидроинформатика” кафедраси ассистенти Апакхужаева Турсуной тарбиячи-педагог, психолог Сагдуллаева Дилором билан биргаликда талаба қизларга одоб - ахлоқ, гигиэна ва кийиниш маданияти тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Тарбиячи-педагог, психолог Сагдуллаева Дилором ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов