Бешта ташаббус амалда
Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан илгари сурилаётган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича” “Ер ресурсларини бошқариш” факультетида амалга оширилаётган ишларга эътибор давр талаби. “Ер ресурсларини бошқариш” факультети 2-курс 10-гуруҳ талабалари “Ердан фойдаланиш” кафедраси ассистенти Б.Халилова бошчилигида 5 та муҳим ташаббус бўйича бўш вақтларини мазмунли ўтказмоқдалар.
Биринчи ташаббус юзасидан ёшларнинг мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истеъдодини юзага чиқариш мақсадида талабалар Амир Темур музейига ва рассомчилик санъатини тарғиб қилиш мақсадида хиёбондаги фотосуратлар кўргазмасига ташриф буюрдилар. Сўнгра иккинчи ташаббус юзасидан ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш юзасидан 2 курс 10 гуруҳ талабаларини спортга жалб қилиш, уларни чиниқтириш мақсадида велоспорт мусобақаси кўнгилочар тарзда ташкиллаштирилди. Б.Халилова томонидан стол тенниси мусобақаси қизиқарли ва самимий тарзда ташкил этилиб спорт соғлик гарови эканлиги таъкидланди.
Учинчи ташаббус бўйича эса аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида 2-курс 10 гуруҳ талабаларига Б.Халилова томонидан Corel draw, Photo shop, Arc Gis, янги дастурларда ишлаш бўйича тушунтиришлар берилди. Тўртинчи ташаббус ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш юзасидан Ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида ўқишдан бўш вақтларида “Китоб олами” дўконига ташриф буюрдилар ва ўзларини қизиқтирган китобларни харид қилдилар. Бешинчи ташаббус Хотин-қизларни иш билан таъминлаш. Хотин-қизларни тадбиркорликка қизиқтириш, шахсий ташаббускорлигини ошириш мақсадида ташкил этилган кўргазмаларга 2-курс 10-гуруҳ қизлари билан ташриф буюришди.
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов