Битирувчиларга омад ёр бўлсин
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида 2019 йил 1 июль куни “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультетининг 2018/2019 ўқув йили битирувчиларига тантанали диплом тақдим этиш тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда институт ректори Ўктам Пардаевич Умурзаков, Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Шавозов Қодиржон Очилович ва факультет деканлари, профессор-ўқитувчилари ҳамда ота-оналар ташриф буюришди. Институт ректори тадбирни кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг факультет декани Исақов Абдусаид Жалилович битирувчиларни табриклаб, институт ректорининг диплом бериш тўғрисидаги буйруғини ўқиб эшиттирди ва битирувчиларга институт ректори томонидан диплом тақдим этилди. 197 нафар битирувчилардан 10 нафари имтиёзли дипломга эга бўлишди. Институт раҳбарияти битирувчиларни, уларнинг ота-оналарини самимий табриклашди ва дипломларни ўз эгаларига тантанали топширишди. Битирувчилар ва уларнинг ота-оналари сўзга чиқиб институт раҳбариятига миннатдорчилик билдиришди.
ҚСХЭТ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ш.Бердиев ахбороти
Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов