Мутахассис тайёрлашда халқаро кўргазманинг аҳамияти
Сув тежамкор суғориш технологиялари магистратура мутахассислиги 127-гуруҳ магистрантлари 2019 йил 27 -29 ноябр ташкил қилинган 15-халқаро ихтисослашган кўргазмасига “Ирригация ва мелиорация” кафедрасси проф.в.б. Матякубов Бахтияр Шамуратович раҳбарлигида ташриф буюришди. Магистрлар сув тежамкор суғориш технологияси бўйича келган бир қатор компания технологиялари билан танишишга мушарраф бўлишди. Жумладан, Исроил давлатининг “Netafim” ва “GADOD Arro", Туркиянинг давлати томонидан АҚШнинг Zimmatic (strength to grow on) ҳамда Туркия-Ўзбекистон ҳамкорлигида ташкил қилинган "Erhas Irrigation Systems" компанияларининг бутун дунёда ва Ўзбекистонда олиб бораётган ишлари билан тўлиқ танишишди.
Шу билан бир қаторда фермерларга ўзининг маслаҳатларини бераётган Agromart.uz портали билан яқиндан таништирилди. Кўргазмада яна бир йирик Хитойнинг "Greenday" компанияси томонидан йилнинг исталган мавсумида экин етиштиришда имкон берадиган “Multi span”, “Tunnel” ва “Blackout” иссиқхоналарини қуриш ва лойиҳалашнинг асосий тамойиллари бўйича маълумотга эга бўлишди. Қозоғистон Республикасининг "ИФТ Прожеcт Девелопмент" компанияси эса ўзининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, мева-сабзавотларни сақлаш учун профессионал бошқарув тизими ва ихтисослаштирилган совутгичлар, юқори технологияга асосланган саноат иссиқхоналарини лойиҳалаш ва қуриш хизматлари билан яқиндан танишилди.
Магистрлар учун яна бир қувончли томони шундан иборат бўлдики, Республикамиздаги “Javohir Grand Biznes" компанияси томонидан таклиф қилинадиган гидропоникалардан қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришда фойдаланиш ва гидропоникаларнинг афзаллик тамойиллари бўйича маълумотга эга бўлишди. Бундай ташкил қилинадиган кўргазмалар соҳа бўйича мутахассис тайёрлашда ҳамда тажриба алмашишда катта аҳамиятга эга ҳисобланади. Магистрлар институтда олаётган билимини янада юксалтиришга, касбга бўлган қизиқишини кучайтиришга хизмат қилибгина қолмай, балки, илм-ишлаб чиқариш ва ўқув жараёнининг чамбарчас боғлиқлигини таъминлашга ҳам хизмат қилади.
“Ирригация ва мелиорация” кафедраси проф.в.б.Матякубов Б.Ш. ахбороти
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов