Психологик тренинг
29 ноябр 2019 йил жума куни Гидромелиорация факультетининг талабалар турар жойида талаба қизлар билан бирга "Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси" кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан психологик тренинг ташкил этилди. Бунда қизларнинг ўзлигини англаши борасида турли хил тренинглар қизиқарли дебат тарзда олиб борилди. Айнан шу тарзда ўтказиладиган тренинглар қизларни оила, жаомоа, гурух олдида ўз ўрнини эгаллашларига туртки бўлувчи хусусиятларни шакллантиришга ёрдам беради. Жахон мамлакатлари таълим тизимида шунга ўхшаш тренинглар оддий тарзларда хам ташкил этилиб бу жараён шахсий ўсиш учун энг қадрли хисобланади. Шунинг учун биз ўз маъсулиятимизни хис қилган ҳолда талабаларимизни яхши кайфият билан таълим-тарбияни олиб боришимиз керак.
ПП ва ЎМ кафедраси доценти Д.И.Мукумова