Космик соҳани ривожланиш босқичлари

2018 - йил 12-феврал куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг "Ўзбекистон Республикасида космик тадқиқотлар ва технологияларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармойиши имзоланди. Шу вақтга қадар космик соҳани ривожланиши бўйича Республикамизда босқичма-босқич ишлар олиб борилмоқда. Шу мақсадда "Ер ресурсларини бошқариш" факултети битирувчи талабаларига Марказий аерогеодезия корхонаси директори Омонов Акмалжон Солижонович билан ЕРБ факултет декани Ш.Норбоев ва Геодезия ва геоинформатика кадедраси томонидан учрашув ташкил этилди. Ундан ташқари учрашув вақтида Республикамизда "Сунъий йўлдош геодезик тармоқларни ўрнатиш ва фойдаланишдаги муаммолар ҳамда уларнинг ечими" ҳақида талабаларга батафсил маълумотлар берилди. Учрашувдан мақсад битирувчи ёшларни келажакда ўз мутахассислиги бўйича етук кадрлар бўлиб жонажон она ватанимизга хизмат қилишдан олийроқ мақсад йўқдир.

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов