Ғалаба боғи ва Шон-шараф музейига ташриф

“Гидромелиорация” факультети  Гидрология (дарё ва сув омборлар  гидрологияси) таълим йўналиши 1 - босқич 109 гуруҳ талабалари, гуруҳ рахбари Г.У. Жумабаева билан биргаликда  2021 йилнинг 18 январ  куни  Ғалаба боғи ва Шон-шараф музейига ташриф буюришди. Музейда Ўзбекистон халқи Иккинчи жаҳон урушида ғалабани таъминлашга қўшган улкан ҳиссасини, жасоратларини тарихий факт ва воқеалар асосида, замонавий технологиялар, интерактив усуллар ёрдамида акс эттирилган. Бу жараёнларни талабалар кўриб, Ватанга бўлган меҳр мухаббатлари янада ошди. Бундан мақсад талаба ёшларимизни халқимизнинг бу жасорати, меҳр-мурувват ва инсонпарварлик фазилатларига юксак ҳурмат ва эътибор руҳида тарбиялашдир. Ташриф жараёнида талабалар музей ходимларига ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилишди, берилган саволларга аниқ жавоблар олишди.

 ТИҚХММИ матбуот хизмати