Илмий-техник марказидаги илмий тадқиқот ишлари

“Қишоқ ва сув хўжалигин энергия тъминоти” факультети 5430500-Қишлоқ ва сув хўжалигида энергия таъминоти таълим йўналиши 2 курс 202 гуруҳ талабаларига 2020 йил 27 феврал куни соат 8-30 да В-корпус 602-хонада “Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедраси таклифига кўра “Ўзбекенерго” АЖ “Илмий-техник маркази” МЧЖ Илмий тадқиқот ишлари бўйича директор ўринбосари т.ф.д., профессор О.Ишназаровнинг “Илмий-техник марказидаги илмий тадқиқот ишлари” мавзусида муаммоли маъруза ўтди.

О.Ишназар талабаларга «Ўзбекэнерго» АЖ илмий-техника маркази фаолиятининг асосий вазифалари ва хозирги фаолияти хақида малумот берди.

  • электр энергетикани ривожлантиришнинг долзарб илмий-технологик вазифаларини ҳал этишга йўналтирилган ишланмалар ва амалий илмий тадқиқотларни олиб бориш;
  • электр энергетика соҳасида истиқболли маҳаллий ишланмаларни, шунингдек илғор хорижий технологиялар ва ускуналарни апробация қилиш, синаб кўриш ва амалиётга татбиқ этишдан иборат эканлигини атиб ўтди.
  • республикада электр энергетикани янада барқарор ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва бунинг асосида электр энергетикани, жумладан, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни жадал кенгайтириш ҳисобига ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган модернизациялаш ва ривожлантириш дастурларининг лойиҳаларини тайёрлаш;
  • истеъмолчилар томонидан йўл қўйилаётган нобудгарчиликларни камайтириш, электр энергияни узатиш ва тақсимлаш технологияларини такомиллаштириш ҳисобига иқтисодиётда энергия самарадорлигини ошириш ва энергия сарфини қисқартириш ҳолатини чуқур ўрганиш ҳамда шулар юзасидан янги таклифлар ишлаб чиқиш.

Марказда 5 та илмий-тадқиқот лабораторияси фаолият олиб бормақда ва ҳар бир лабораторияда Ўзбекистондаги энергетиканинг рўли ва ундаги муаммоларни ечиш билан шуғилланишдан иборатдир.

  • “Электр станциялари ва тармоқлари” илмий лабораторияси.
  • “Энергетикада электромеханика ва технологик ускуналар” илмий лабораторияси
  • “Энергия самарадорлиги ва энергия тежаш” илмий лабораторияси.
  • “Қайта тикланадиган энергия манбалари” илмий лабораторияси
  • “Энергетикада ахборот коммуникация технологиялари” илмий лабораториялари фаолияти ҳақида

Профессор О.Ишназар томонидан ўтилган муаммоли маъруза қизиқарли ва савол жавобларга бой бўлди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар мтахассис томонидан етарлича жавоблар олишди.

 

ЭТваЭЖФ кафедраси доценти Ў. Халиқназаров ахбороти

 Институт матбуот хизмати раҳбари Р. Жуманиёзов