Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиалида доимий равишда 1-жуфтлик дарслари

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазириинг 2019 йил  25 октябрдаги 994-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиалида доимий равишда 1-жуфтлик дарслари Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳиясини ижро этиш билан бошланиб келинмоқда. Ҳар ҳафтанинг жума куни талабаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида давлат мадҳияси биргаликда жўр бўлиб ижро этилмоқда. Жорий йилнинг 28 февраль куни ҳам  ушбу анъанани давом эттирган ҳолда соат 8:00 да филиал фойесида талабалар томонидан давлат мадҳияси биргаликда жўр бўлиб ижро этилди. Мунтазам ташкил этилаётган ушбу тадбирда филиалимиз директори З.Муқимов, директор ўринбосарлари Ш.Убайдуллаев, Ҳ.Равшанов, барча бўлим бошлиқлари, профессор ўқитувчилар ва 283 нафар филиал талабалари иштирок этишди.


     ТИҚХММИ матбуот хизмати