Ўзбекистон ва Озарбайжон – қадимдан бир тан-у бир жон
Ўзбеклар билан тарихий анъаналари ва бой маданияти, теран томирлари туташиб кетган озарбайжонлик қардошлар билан адабий йўсинда ўтказиб туриладиган тадбирлар дўстлик ришталарини тобора мустаҳкамлаб келаётгани рост. Ана шундай тадбирлардан бири яқинда Ўзбекистондаги Озарбайжон элчихонаси қошидаги Озарбайжон миллий маданият марказида ўтказилди.
Ҳар иккала халқ орасидаги адабий-маданий ва савдо алоқалари узоқ асрларга бориб боғланишини, Навоий ҳазратларига хамсачилик бобида Низомий Ганжавий ижоди руҳ ва мазмун бахш этгани борасида сўз борди.
Унда СХТЭ ва Б факультети хотин-қизлар кенгаши раиси Р. Т. Қодирова бошчилигида факультет талаба ёшлари иштирок этиб олам-олам таассуротларга эга бўлишди.
Озарбайжон элчиси Гусен Гулиев икки халкни ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашда ҳисса қўшган зиёлиларга элчихонанинг дипломлари топширилганди. Бу тадбирда республикамиз бўйича журналист ва мухбирлар, бир қатор телевидение ходимлари, турли таълим муассасалари педагоглари фаол иштирок этиб тақдирланди. Улар орасида ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшган “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш факультети катта ўқитувчиси Кодирова Раъно Тухтаевнанинг борлиги ҳам бизнинг жамоамизнинг фахр-у ифтихоридир.
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов