Маҳорат дарсида
2020 - йил 18 - феврал куни институт Б-биносининг 4-қаватида Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш факултети ташаббуси билан Иқтисод ва таълимда эконометрик усуллар мавзусида маҳорар класс ташкил қилинди. Унда Иқтисод ва молия халқаро институти директор ўринбосари Замков Олег Олегович ўз маърузаси билан иштирок этди.
(Мастер-класс доирасида маълумотлар билан ишлашнинг замонавий усуллари (статистика, эконометрика) ва улардан иқтисодий ва ижтимоий жараёнларни таҳлил қилишда фойдаланиш кўриб чиқилди. Валюта курслари ва энергия нархлари каби иқтисодий кўрсаткичларнинг ўзгаришига мисоллар, шунингдек, талабаларнинг ўқув муваффақиятлари кўрсаткичлари ва омиллари ҳақида сўз борди. Ҳисоблаш усуллари замонавий компютер дастурлари ёрдамида тақдим этилди ва уларнинг натижалари таҳлил қилинди).
Тадбир жуда кўтаринки руҳда ўтди ва талабалар ўзи учун қизиқ бўлган барча саволларга жавоб олишди. Тадбирда СХТЕБ факултети профессор ўқитувчилари ва талабалари, ТИҚХММИ қошидаги International House Tашкент академик лицей талабалари фаол қатнашдилар.
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов