Ахборот ва мураббийлик соати: тажриба ва таҳлил ахборот ва мураббийлик соати
Жорий йилнинг 24 феврал куни “АХБОРОТ ВА МУРАББИЙЛИК СОАТИ: ТАЖРИБА ВА ТАҲЛИЛ” мавзусида институт мураббийлар Кенгаши раиси З.Исмаилова, маънавият-маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи З.Ҳайдаров, Гидромелиорация факультетининг бош мураббийси Д.Назаралиев ва Гидромелиорация факультетининг барча гуруҳ мураббийлари иштирокида “УЧРАШУВ” ўтказилди. Тадбирда барча факультет мураббийларининг иш жараёнидаги муаммолари, тажрибалари, олиб борилаётган иш услублари ва натижалари мураббийлик ишларини такомиллаштириш юзасидан бир қанча таклифлар бўйича суҳбат ўтказилди.
Суҳбат жараёнида мураббийлар томонидан саволлар, фикрлар, таклифлар билдирилди. Уларга ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи З.Хайдаров, институт бош мураббийси З.Исмаиловалар етарлича жавоб бердилар. Учрашув натижасида гуруҳ мураббийлари билан бир қанча масалалар юзасидан таклифлар тушди. Улар:
- Мураббийлик фаолиятини баҳолаш мезонларини қайтадан кўриб чиққан ҳолда ишлаб чиқиш ва факультет бош мураббийси томонидан уларга етказиш; - Мураббийларнинг барча хужжатлари ва олиб бораётган ишлари натижалари кварталда ҳисобга олган ҳолда рағбатлантирилиб турилиши;
- Ахборот соатларини иложи бўлса бошқача ном билан юритилиши, чунки барча соҳаларда таълим-тарбия жараёнига тўҳталиш, талабалар билан бевосита шу соҳада иш олиб борилаётган жараён бўлганлиги муносабати билан “Тарбиявий соат”еки “Одоб-аҳлоқ дарслари” деб номланиши;
- Олиб борилаётган ишларимизни электрон хужжатга ўтишимизни эътиборган олган ҳолда институт расмий веб сайтига қўйилса ва керак вақтида шу сайтдан маълумотлар базасини хар бир жойдан назоратга олинса мақсадга мувофиқ бўлар эди.
- 4-босқич талабалари учун мутахассисликка хос мавзуларда “Ахборот соатлари”ташкил этиш тўғрисидаги таклифлар билдирилди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати