Талабалар ҳарбий қисмда
“Жанговар руҳни мустаҳкамлаш ҳамда жанговар ва касбий
тайёргарликни ошириш – ҳар бир ҳарбий хизматчининг вазифасидир!”
Ҳарбий кафедра талабарининг назарий билимларини амалий жиҳатдан мустаҳкамлаш мақсадида, жорий йилнинг 25 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий қисмлардан бирида амалий машғулотлар ўтказилди.
Машғулотлар ушбу ҳарбий қисмнинг малакали мутахассислари томонидан олиб борилиб, унда талабалар жанговар қурол-аслаҳалар ва муҳандислик техникаларининг жанговар техник тавсифи, ишлаш тартиби, шунингдек, фавқулодда вазиятларда қўлланиладиган муҳандислик асбоб-анжомларнинг ишлаш тамойиллари билан танишдилар. Ҳарбий қисмда талабалар учун ташкил этилган ўқув жойларидаги машғулот раҳбарлари томонидан берилган маълумотлар, келгусида амалда қўллаш учун пойдевор вазифасини бажаришга замин бўлди.
Ҳарбий кафедра бошлиғи подполковник Р.Минлишев ахбороти
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов