Номдор давлат стипендиялари совриндорларига гувоҳномалар топширилди

Институтда иқтидорли талабаларни фаолиятини рағбатлантириш, уларни қўллаб-қувватлаш ишлари доимий амалга оширилиб келинмоқда. Шундай тизимли чора-тадбирлар натижаси сифатида 2019 йилда Республика босқичида Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси, Беруний ҳамда Навоий Давлат стипендиялари танловларининг 2-босқичида қуйидаги натижаларга эришилди:

1. “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” мутахассислиги 1-босқич  магистранти Ҳафизов Бунёджон Зайниддин ўғли – Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиби (илмий раҳбар: и.ф.н., доц. У.Сангирова).

2. Гидромелиоратив ишларни механизациялаш факультети, “Сув хўжалиги мелиорация ишларини механизациялаш” таълим йўналиши 4-босқич 6-гуруҳ талабаси Бурхонова Муниса Мамуржон қизи – Беруний Давлат стипендияси соҳибаси (илмий раҳбар: қ.х.ф.д. Б.Матякубов).

3. Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш факультетини, “Менежмент” (сув хўжалигида) таълим йўналиши 4-босқич 2-гуруҳ талабаси Рустамова Мафтуна Рустам қизи – Навоий Давлат стипендияси соҳибаси (илмий раҳбар: катта ўқитувчи Х.Хўжамқулова).

Ушбу талабаларга Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг махсус гувоҳномалари институт ректори, профессор Умурзаков Ўктам Пардаевич томонидан тантанали топширилди. Ректоримиз совриндор талабалар ва ушбу ютуққа хисса қўшган барча профессор-ўқитувчиларни самимий табриклаб, замон талабидан келиб чиқиб бундай юқори савиядаги танловларга муносиб номзодларни тайёрлаш ишларида институтнинг барча бўлимлари ва маъсул ходимлар биргаликда ишлашлари лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Номдор давлат стипендиялари танловларида иштирок этиш мақсадидаги талабаларни қизиқтирган саволлар танлов шартлари, босқичлари ва хужжатлар тайёрлаш тартиби билан иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш бўлимида таништириб борилади.

 

 

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати