Иқтидорли талаба ёшлар билан учрашув
Мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор, ўсиб келаётган баркамол авлодга бўлган ғамхўрлик давлат сиёсати даражасига кўтарилгани билан ҳам жуда аҳамиятлидир. Ёшлар учун қаратилган эътибор, уларни қўллаб - қувватлаш даражаси кун сайин ортиб бораётгани ўғил-қизлар учун кўплаб имкониятлар эшигини очиб бермоқда. Зеро, ёшлар ватан келажаги, эртанги куннинг бунёдкорларидирлар. Бугунги кунда юртимизда ёшларга кенг имкониятлар яратилган. Бу имкониятлардан оқилона фойдаланиб ўз иқтидорини намоён этиб келаётган ёшлар сафи ҳам кундан кунга кенгайиб бормоқда.
Институтимизнинг "Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти" факультетида Президент стипендия совриндорлари Д.Акбаров, Р. Йигиталиева ҳамда иқтидорли талабаларни илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш бўлими бошлиғи З.Холматовлар билан факультетнинг иқтидорли талаба-ёшлари билан учрашув ўтказилди. Ишонч билан шуни айтишимиз мумкинки, бу каби учрашувлар институтимиз ёшлари ўз истеъдодлари, яратувчанлик иқтидорлари ва интеллектуал салоҳиятлари билан диёримизнинг янада гуллаб-яшнашига, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ҳар доимгидан юксалишига катта ҳисса қўшадилар
“ҚСХЕТ” факультетининг Ёшлар
билан ишлаш декан ўринбосари А.Ботиров ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати