Талабалар яшаш шароитини ўрганиш

2020 - 2021 ўқув йилида анъанавий таълим шаклига ўтгандан сўнг, "Бухгалтерия ҳисоби ва аудит" кафедраси профессор-ўқитувчиларидан ташкил топган гуруҳ мураббийлари катта ўқитувчи М.Рахматалиев, ассистентлар Н.Акрамова, Г. Тошхаджаева ҳамда Ф.Шафкаровлар ўзларига бириктирилган гуруҳлардаги ҳар бир ижарада ва яқин қариндошлариникида яшовчи талабаларнинг яшаш шароитлари билан танишиш мақсадида талабалар истиқомат қилаётган уйларга ташриф буюрдилар.

Гуруҳ мураббийи М.Рахматалиев ўзига бириктирилган 4 курс  3 гуруҳидан ижарада яшовчи   талаба С.Сайдахмедовнинг  Сергели тумани, Сергели-4, 34 - уй 88 - хонадонига, гуруҳ мураббийи Н.Акрамова ўзига бириктирилган 2 курс 7 гуруҳидан ижарада яшовчи талабалар З.Мухаммедованинг Олмазор тумани, Себзор даҳаси, 4-уй, 8-подъезд, 52-хонадонига, А. Турдимуратованинг Мирзо Улуғбек тумани, ТТЗ-1, 4уй, 16-хонадонига, С.Абдибаевнинг Юнусобод тумани тошгрес 29 уй   25 хонадонига, гуруҳ мураббийи Г.Тошхаджаева ўзига бириктирилган 4 курс 6 гуруҳидан ижарада яшовчи талаба К.Бобонарованинг  Юнусобод тумани, 4 даҳа, 69 уй 30 хонадонига, гуруҳ мураббийи Ф.Шафкаров ўзига бириктирилган 2 курс 6 гуруҳидан ижарада яшовчи талабалар

Ш. Эргашевнинг Бектемир тумани, Сувсоз даҳаси, 64 - уй 15 - хонадонига, З.Мардиевнинг Миробод тумани, Бадахшон кўчаси, 31 уйига, Д.Ибодуллаевнинг Чилонзор тумани, 19 - даҳа  27-уй, 48-хонадонига, Ҳ.Файзиевнинг Чилонзор тумани, 3-даҳа, 49 - уй, 19 - хонадонларига ташриф буюриб, ҳар бир талабанинг яшаш шароитлари билан билан танишиб, суҳбат ўтказдилар. Суҳбат жараёнида ҳар бир талабага санитарий-гигиеник талаблари, яшаш шароити одоб-ахлоқ қоидалари, газдан фойдаланиш талаблари, компьютер воситалари, интернетдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш кераклиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати