Лойиҳани тайёрлаш- янгилик яратиш - ишлаб чиқариш боғлиқлиги

2021 йил 19 март куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Ўзбекистон Республикаси Инновацион Ривожланиш вазирлиги бошқарма бошлиғи Шухрат Отажанов томонидан “Давлат грантлари танлови учун лойиҳаларни шакллантириш, лойиҳаларга қўйиладиган талаблар, танловларда иштироқ этиш тартиблари” мавзусидаги семинар-тренинг ўтказилди. Семинар-тренинг бошлашдан олдин Инновацион Ривожланиш вазирлиги бошқарма бошлиғи Шухрат Отажанов Институт ихтидорли талабалари томонидан яратилган янги ишланмалар кўргазмаси билан танишди. Жумладан Green house, Smart water tower, Hydropower, Superviser, Energy exporter, Hydro energy, Fresh water, Насос станцияларда дренаж тизимида Холл датчик эффекти ёрдамида сув сатхини назорат қилиш, Насос агрегатларини бир тугма орқали бошқариш, Томчилаб суғориш тизимини автоматлаштириш, Сув минорасини автоматик бошқариш қурилмалари бщйича талаба ёшлар тақдимот қилишди. Шундан сўнг семинар-тренинг ўтказиш конференция залига ташриф қилинди.

Семинар-тренингда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚХММИ) хамда ТИҚХММИнинг Бухоро ва Қарши филиали профессор - ўқитувчилари, ёш олимлар, докторант ва мустақил тадқиқотчилар (изланувчилар), олима аёллар қатнашди. Семинар-тренингни ўтказишдан асосий мақсад ёш олимларни хамда институт профессор-ўқитувчиларини  давлат (фундаментал, амалий, инновация, ёш олимлар) грантлари танлови учун лойиҳаларни шакллантириш, лойиҳаларга қўйиладиган талаблар, танловларда иштирок этиш тартиблари билан яқиндан танишишдан иборат бўлиб тўлиқ белгиланган мақсадга эришилди.

Семинар-тренинг Offline ва Online тарзда ўтказилди. Offline шаклда институтнинг видеоконференция залида ўтказилиш жараёнида бошқарма бошлиғи Шухрат Отажонов томонидан қилинган тақдимотда берилган маълумотлар хамда саволлар ва жавоблар натижасида долзарб бўлганлиги яққол намаён бўлди. Мазкур ташкил қилинган семинар - тренинг натижасида, институт профессор-ўқитувчилари, ёш олимлар давлат грантлари танловида қатнашиш бўйича лойиҳа хужжатларини шакллантириш юзасидан аниқ маълумотларга эга бўлишди. Фундаментал, амалий, инновацион ва ёш олимлар лойиҳаларига қўйиладиган асосий талаблар тўғрисида тушунчаларга эга бўлишди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати