Ёшлар ижод саройига ташриф
Гидротехника қурилиши факультети “Ирригация тизимларида гидроэнергетика объектлари” таълим йўналиши 306, 307-гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийлари “Сув энергияси ва насос станцияларидан фойдаланиш” кафедраси доценти С.К.Хидиров ва ПҳД Ф.К.Артикбековалар раҳбарлигида “Ёшлар ижод саройи”га ташриф буюришди. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият вазирлиги ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг апрель ойининг биринчи ҳафтасини Ўзбекистонда «Китобхонлик ҳафталиги» этиб белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқулланган.
Шу муносабат билан 5-9 апрель кунлари Республикамизнинг барча ҳудудида «Китобхонлик ҳафталиги» тадбирлари ўтказилади. Бугун Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган «Китобхонлик ҳафталиги» Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси, Республика Ёшлар ижоди саройи, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар ахборот кутубхона марказларида ўтказилмоқда.Талабалар “Республика Ёшлар ижоди саройи”да ташкил қилинган китоблар ярмаркасидан китоблар сотиб олишди. Бундай тадбирлар албатта, ёшларни маънавий етукликка эришишида муҳим роль ўйнайди.
“СЭ ва НСФ” кафедраси асс. Б.Н.Шодиев ахбороти
ТИҚХММИ матбуоти хизмати