Долзарб мавзудаги семинар
ТИҚХММИ «Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш» кафедраси профессори, Қозоғистон фанлар академияси академиги т.ф.д. С.Кешуовнинг В – ўқув биноси 602 – маъруза хонасида, «Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш» таълим йўналиши талабалари ва кафедра профессор-ўқитувчилари иштирокида "Қозоғистонда электроэнергетиканинг тараққиёт тарҳи, ҳолати ва қишлоқ хўжалиги энергия таъминоти" мавзусида семинар ўтказилди.Маърузада асосан Қозоғистон Республикасининг электр энергетикаси тўғрисида маълумотлар берилди. Электроэнергетика тармоқларида энергия исрофлари, қувват коэффициентини ошириш ва бошқа муаммоларни ҳал қилиш бўйича олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари бўйича маълумотлар келтириб ўтди. Шу билан бирга қишлоқ хўжалиги энергия таъминотида ноанъанавий энергия манбаларидан фойдаланиш масалалари кенгроқ ёритилди.
"Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти" факултети "Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш" кафедра мудири А.Бердишев ахбороти
Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов