Беш шарт бўйича баҳслашув

Ватан туйғуси, оила қайғуси бўлмаган инсонда ватанпарварлик ҳам, оилапарварлик ҳам бўлмайди. Ўз юртини кўз қорачиғидек асраш давр талаби, виждон амридир. «Ватан ҳимоячилари куни» муносабати билан байрам тадбирлари давом этмоқда. 2 -Талабалар турар жойи 4 этаж фоесида тарбиячи-педагог, психолог Сагдуллаева Д.М ташаббуси билан «Балли, йигитлар!» кўрик - танлови ўтказилди. Унда ГТҚ ва ҚСХEТ факультетлари талабалари қатнашишди.

Йигитлар қуйидаги шартлар бойича беллашдилар:

1-шарт. «Гуруҳларни таништириш»

2-шарт. «Шар ичидаги шартларни бажариш »

3 –шарт. «Мантиқий саволлар».

4-шарт. Спорт ҳаракати.

5- шарт. «Мендирман» қошиғини айтиб бериш.

ҚТҚ факультет талабалари «АЛФА» ва ҚСХEТ факультети талабалари гуруҳи эса «ЎЗБEГИМ ЎҒЛОНЛАРИ» деган ном билан иштирок этишди. Гуруҳлар ҳакамлар ҳайъати азолари томонидан баҳолаб борилди ва голиб бўлган гуруҳлар фахрий ёрлиқлари ҳамда эсталик учун рус -ўзбек ва инглиз тили сўзлашгич луғат китоблари билан тақдирланди. Тадбир жуда қизиқарли ва эсда қоларли бўлди. Ҳакам азолари қуйидаги таркибда бўлди: 1.Шарипов Арман Эргашович Бухора филиали. 2. Каипов Ислом Пердибаевич ТашДАУ Нукус филиали асистенти. 3. Атажанов Адилжон Усенович. 4. Бектемиров Акром Музрабович 2-ТТЖ мудири. 5.ГМИТEТ кафедраси ассистенти Яшин Игор Анатолевич «Насос» кафедраси лабораторияси раҳбари. Тадбир қизиқарли ва жонли тарзда кечди.

2 - ТТЖ тарбиячи-педагоги, психолог Дилором Сагдуллаева ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов