Тил - миллат руҳи

2018-йил 19-октябр куни институтимизнинг маданият саройида “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факултети талабалари томонидан 21-октябр “Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун”га бағишлаб “Жамики эзгу фазилатлар инсон қалбига, аввало, она алласи, она тилининг бетакрор жозибаси билан сингади” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Маънавий-маърифий тадбирни ташкил этиш учун факултетнинг биринчи босқич ва фаол талабалари таклифлари асосида ажойиб байрам дастури тайёрланди.

Жумладан, бадиий чиқишлар, куй-қўшиқлар, қизиқарли саҳна кўринишлари томошабинлар эътиборига ҳавола этилди. Ушбу тадбирни ташкил этишда яқиндан ёрдам берган институт раҳбарияти, маданият саройи ходимлари, факултет деканати ҳамда барча фаол талабаларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Фаол бўлинг талабалар барчаси сиз учун!!!

Факултет Ёшлар Иттифоқи етакчиси Искандаров Хайтбой ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов