Ҳушёрлик толе ёрликдир
Жорий йилнинг 19 ноябрь куни ТИҚХММИ Қарши филиали, Қашқадарё вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда куз-қиш мавсумида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича ўқув-амалий семинари ўтказилди. Тадбирни "Қишлоқ хўжалигини механизациялаш" факультети декани У.Қодиров олиб борди. Тадбир меҳмонларидан "Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги" ўқув маркази бошлиғи Б.Ҳамидовнинг “Мавсумий содир бўлиши мумкин бўлган касалликлар” ҳақидаги маърузаси, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходими С.Вайитов “Вилоятда содир бўлган ёнғинлар ҳамда ёнғиннинг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар” ҳақидаги маърузаси тадбир иштирокчиларига манзур бўлди.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Б.Рўзиқулов ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати