Волонтёрлик фаолияти

Жорий йилнинг 19 декабрь куни 11 - 00 да “Гидромелиоратив ишларни ташкил этиш ва технологияси” кафедраси профессор – ўқитувчиларига кафедра стажёр ўқитувчиси С.Меликузиев Сенат томонидан 2019 йил 30 ноябрда маъқулланган, Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 6 ноябрда қабул қилинган “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни мақсади, вазифалари ва мазмунини тушунтириб берилди. Волонтёрлик фаолиятининг мақсадлари жисмоний ва юридик шахсларга, умуман жамиятга ёрдам кўрсатиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ижтимоий аҳамиятга молик тадбирларда уларни ташкил этувчиларнинг розилиги билан иштирок этиш, жамиятда фуқаролик нуқтаи назарини, ўзини ўзи ташкил этишни, ижтимоий масъулият, бирдамлик, ўзаро ёрдам бериш ва раҳм-шафқат туйғуларини шакллантиришдан иборатлилиги, фуқароларни аҳолининг турмуш сифатини яхшилашга қаратилган турли хил жамоат фаолиятига жалб этиш механизмларини шакллантириш, ижтимоий вазифаларни ҳал этишда жамиятга ёрдам кўрсатиш, волонтёрлик фаолиятини ташкил этишга қаратилган фуқаролик ташаббусларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, аҳолида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш, ватанпарварлик туйғусини тарбиялаш, фуқаролар томонидан ижтимоий вазифаларни ҳал этиш учун ўзини ўзи намоён этиш ва ўзини ўзи ташкил этиш кўникмаларини олиш каби вазифаларни бажариш борасида маълумотлар берилди.

 

ГМИТЭ ва Т кафедраси стажёр ўқитувчиси С.Меликузиев ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов