“Интеллектуал-2018” танлови
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги “Илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора - тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3855-сонли қарори ижросини таъминлаш, инновацион фаолият соҳасида ёш олимлар, ихтирочиларнинг фаолиятини кучайтириш мақсадида энг яхши интеллектуал мулкни аниқлаш ва уларнинг муаллифларини рағбатлантириш йўли билан технология ва рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқиш мақсадида Институт талабалари ўртасида “Интеллектуал” танловига барча факультетлардан жами 29 нафар номзодлар ҳужжати танловни ўтказиш бўйича институт ташкилий қўмитасига тақдим этилди ва ушбу ҳужжатларнинг 19 таси танловда иштирок этиш учун қабул қилиб олинди. “Интеллектуал-2018” танлови 2018 йилнинг 15 декабрида ўтказилди. Танловда куйидаги номинациялар бўйича талабалар қатнашишди ва ғолибликни қўлга киритишди:
“Энг яхши ишланма” номинацияси бўйича
1-ўрин – “Ёпиқ горизонтал дренажни тозалаш ишларини механизациялаш” ишланмаси учун «Гидромелиоратив ишларини механизациялаш» факультети, 4 – курс талабаси Мейлиқулов Саидали Тўйчи ўғлига;
2-ўрин – “Намлик ва ҳароратни ўлчаш қурилмаси” учун, «Гидромелиорация» факультети, 2 - курс талабаси Каримова Дурдона Фазлиддин қизига;
3-ўрин – “Атроф муҳитни асл ҳолатида сақлаб қолиш, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш” ишланмаси учун, «Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти» факультети, 3 - курс талабаси Ахмедов Маъмуржон Махмуджон ўғлига ҳамда “Коллектор – зовур сувларидан қайта фойдаланиш технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги ишланмаси учун, “Гидромелиорация” факультети, 4 - курс талабаси Жалилов Сирожиддин Мухиддин ўғлига насиб этди.
“Яратилган ЭҲМ дастури” номинацияси бўйича:
1-ўринни – “Мобил алоқаларда каналларда сув сарфини ҳисоблаш учун дастур”и учун, Гидромелиорация факультети 2 - курс талабаси Манзирбоев Улуғбекка;
2-ўринни – “Научно-практическое предложение по созданию мобильного приложение – под названием “MOBIL IZMERITEL” дастури учун, «Ер ресурсларини бошқариш» факультети, 4 - курс талабаси, Абдуллаев Отабек Зохид ўғлига;
3-ўринни – “Расчет капельного орошения” дастури учун, «Гидромелиоратив ишларини механизациялаш» факультети 4 – курс талабаси, Абдулхаев Эраж Абдушукур ўғли ишғол этди.
Танловнинг ўтказилишида Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Инновацион кенгаши, Инновацион жамғармаси, Илмий инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими ташкилотчилик қилди. Ҳамкор сифатида Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва педагог кадрларни тайёрлаш бўлими ва Ахборот ресурс марказини эътироф этиш ўринлидир. Шу ўринда ташкилий қўмита таркибини келтириб ўтиш ҳам ўринлидир. Раис: - ТИҚХММИ ректори, и.ф.д., проф. Ў.П.Умурзаков, раис ўринбосари: Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Т.З.Султонов, аъзолари: т.ф.д. Ш.Ж.Имомов, т.ф.д. М.Р.Бакиев, т.ф.д. М.Мирсаидов, т.ф.д. А.Исаков т.ф.н. Б.Норов, У.Қўзиев, т.ф.н. О.Кўчаров, т.ф.н. З.М.Муқимов, т.ф.д. А.М.Фатхуллоев, т.ф.д. Б.Б.Хасанов, т.ф.н. Х.И.Туркменов, т.ф.н. Д.А.Ходжаев, т.ф.н. С.С.Мирзаев, котиб: қ.х.ф.н. М.М.Саримсақов.
Институт илмий инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими мутахассиси Зархол Чориева ахбороти
Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов